Бугун 28-декабр 2023-йил марказимизда Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий амалий тиббиёт Маркази «Суяк-бўғимлар сили бўлими» илмий рахбари тиббиёт фанлари доктори, профессор, П.Г.Корнев номидаги медал сохиби, олий тоифали шифокор Назиров Примқул Хўжамович ва марказимиз мутахассислари иштирокида марказимизда даволанаётган 5 нафар беморларда мураккаб, юқори технологияли суяк жаррохлик амалиётлари ва махорат дарслари муваффаққиятли тарзда амалга оширилди . […]
Шу йил 13 ноябрдан юртимизда Ўзбекистон – Беларусь соғлиқни сақлаш ва тиббиёт таълими кунлари бошланди. Унинг доирасида бир гуруҳ беларуслик мутахассислар тиббий кўрик ва юқори технологияли мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш мақсадида Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди. Дастлаб Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида беморлар консилиум қилиниб, уларга зарур тавсиялар берилди. Шундан сўнг беларуслик тиббиёт […]
Ҳурматли тиббиёт ходимлари! Буюк Ибн Сино издошлари! Халқ саломатлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилиб келаётган Сиз, азиз ҳамкасбларимни юртимизда кенг нишонланаётган Тиббиёт ходимлари куни билан самимий муборакбод этаман. Ушбу байрам ҳар йили мамлакатимиз миқёсида нишонланиб, бу кунда соҳада салмоқли натижаларга эришган тиббиёт ходимлари давлатимизнинг нуфузли мукофотлари билан тақдирланиши эзгу анъанага айланиб улгурди. Барчамизга яхши маълум, миллий […]
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов юртимизда меҳмон бўлиб турган “FUJIFILM Healthcare Turkey” компанияси президенти Кентаро Со бошчилигидаги делегация билан учрашди. Мулоқот аввалида дунёга машҳур ушбу компаниянинг энг сўнгги русумдаги маммография, магнит-резонанс томография, компьютер томографияси каби тиббий технологиялари имкониятларини акс эттирувчи тақдимот ўтказилди. Қайд этилганидек, мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилишда бундай инновацион диагностика воситаларига эҳтиёж […]
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кейинги йилларда ёшлар ўртасида тамаки маҳсулотлари истеъмоли, хусусан, электрон сегарета чекиш оммалашиб бораётганидан хавотирда. Ҳисоб-китобларга кўра, уларнинг ҳар 10 нафардан 9 нафари 18 ёшга тўлмай туриб, ҳатто баъзилари 11 ёшдан чекишни бошлайди. Вояга етмаганлар ўртасида бу иллат кўп ҳолларда мактаб муҳитида авж олаётгани ачинарли. Яна бир ташвишланарли ҳолат, тамаки тутуни пассив […]
Шу кунларда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессияси бўлиб ўтмоқда. Унинг доирасидаги юқори даражадаги мажлисларда Соғлиқни сақлаш вазири А.Иноятов бошчилигидаги бир гуруҳ тизим масъуллари ҳам иштирок этяпти. Кун тартибидан тиббиётга оид қатор глобал масалалар ҳам жой олган. Жумладан, 20 сентябрда вазир “Пандемияларнинг олдини олиш, уларга тайёргарликни таъминлаш ва жавоб қайтариш” мавзусига бағишланган мажлисда маъруза […]
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ўтказилган ушбу анжуманда Самарқанд вилояти тиббиёт муассасаларининг “Аёллар маслаҳатхоналари”да фаолият юритаётган акушер-гинекологлар, тиббий бригада доялари ва патронаж ҳамширалари иштирок этди. Тадбирда бачадон бўйни саратони бўйича CIN-DIAG скрининг лойиҳасини ишга тушириш масаласи муҳокама қилинди. Семинар доирасида қатнашчилар учун онкоскрининг текширувларини ўтказиш юзасидан маҳорат […]
Poytaxtimizning “Hyatt Regency Tashkent” mehmonxonasida Sogʻliqni saqlash vazirligi va Respublika perinatal markazi tashabbusi bilan “Perinatal tibbiyotdagi dolzarb masalalar” mavzusida II xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya boʻlib oʻtdi. Respublika perinatal markazining 20 yilligiga bagʻishlangan ushbu anjuman yurtimizning barcha hududlaridan tashrif buyurgan 500 nafardan ortiq malakali mutaxassis va mamlakatimizdan tashqari AQSH, Germaniya, Italiya, Ukraina, Rossiya, Gruziya, Turkiya, Xitoy, Misr, […]