Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ўтказилган ушбу анжуманда Самарқанд вилояти тиббиёт муассасаларининг “Аёллар маслаҳатхоналари”да фаолият юритаётган акушер-гинекологлар, тиббий бригада доялари ва патронаж ҳамширалари иштирок этди. Тадбирда бачадон бўйни саратони бўйича CIN-DIAG скрининг лойиҳасини ишга тушириш масаласи муҳокама қилинди. Семинар доирасида қатнашчилар учун онкоскрининг текширувларини ўтказиш юзасидан маҳорат […]